image

Енгил типдаги савдо дўкони қуришга ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган назоратчи ушланди

date_range14.10.2024, 14:49
 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “У.Б.” МЧЖ савдо мажмуаси назоратчиси М.Ш. тадбиркор Ж.Ф.га 2 500 АҚШ доллари эвазига МЧЖ ҳудудидан енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, олдиндан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.