Қўшкўпирда ёш бола ойнаси панжарасига қисилиб қолди.
date_range14.10.2024, 00:10
Кеча, соат 21:05 да Хоразм вилояти ФВБнинг 1050 қисқа рақамига, Қўшкўпир тумани "Ёвғир" маҳалласи Замахшарий кўчасидаги аҳоли хонадонларинг бирини дераза ойнаси панжарасига ёш бола қисилиб қолганлигини, уни чиқариб олиш учун амалий ёрдам кераклиги юзасидан чақирув тушди. Мазкур хабар бўйича Қўшкўпир тумани ФВБ ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, болакайни махсус-асбоб анжомлар ёрдамида соғ-саломат чиқариб олишди. Қутқарувчилар томонидан болакайга психологик ёрдам кўрсатилиб, онасига топширилди. Мазкур ҳолатда болакай уйда ёлғиз қолдирилиб, устидан қулфланиб кетилганли боис ташкарига чиқишга ҳаракат қилган ҳамда дераза панжарасига қисилиб қолган.
Шу ўринда ҳурматли ота-оналардан фарзандларини уйда ёлғиз, назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз, бу каби ҳолатлар оқибатида турли хил бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин!
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш