image

Урганч шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

date_range05.10.2024, 15:49

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.F.” хусусий корхонаси раҳбари Й.Р. тегишли рухсатнома олмасдан корхонага қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 855 турдаги жами 48 391 дона умумий баҳоси 239 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.