Хоразмда божхона тўловларидан қочишга бўлган уриниш наф бермади
date_range03.10.2024, 17:44
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоятдаги корхоналардан бири номига Туркия давлатидан импорт қилинган “Иситиш тизимининг насослар гуруҳи” товарини божхона кўригидан ўтказганларида, ушбу корхона мутаҳассиси тақдим қилган Божхона юк декларациясида товарнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, салкам 223 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Бугунги кунда, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳисобланган қўшимча божхона тўловларининг давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Бугунги кунда, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳисобланган қўшимча божхона тўловларининг давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш