image

Хоразмда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди.

date_range03.10.2024, 17:43
Бош прокуратура Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.