image

Қўшкўпир туманида балиқ овлаш қоидаларини бузган фуқарога 3 миллион 750 минг сўм жарима қўлланилди.

date_range03.10.2024, 17:42
Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қўшкўпир туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик рейд тадбирлари давомида туманнинг "Пахтакор" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи коллекторда фуқаро Х.Б. томонидан балиқ овлаш қоидаларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Х.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 750 минг сўм жарима қўлланилди.