image

Вилоят бўйича энг кўп қўй ва эчкилар қайси туманда боқилмоқда?

date_range11.09.2024, 15:25
2024-йил 1-июл ҳолатига Қўшкўпир туманида барча тоифадаги хўжаликларда мавжуд қўй ва эчкилар сони 92,4 минг бошни ташкил этган. Вилоят умумий ҳажмида ҳудуднинг улуши 18,7% ни ташкил қилган. Энг кўп қўй ва эчки деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган ва 73,9 минг бошни ташкил қилган. Шунингдек, фермер хўжаликларида уларнинг сони 17,9 минг бошни, қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда 0,7 минг бошни ташкил қилган.