image

Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

date_range11.09.2024, 15:24
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хонқа туманида яшовчи фуқаро Х.Х., ўзига тегишли бўлган омборхонада тегишли ҳужжатларсиз 7 турдаги жами 1 857 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадидад сақлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. 
Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаролар И.Ғ., С.Б. ва Р.Ш.лар яшаш уйида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, қўлбола усулда “Органик”, “Қоратау”, “Русская”, “Добрая” номли алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, улардан 8 300 дона акциз марка, 3 018 дона шиша қопқоқлари, 225 литр спирт, сотиш учун тайёрланиб қўйилган 4 турдаги 1 436 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.