image

Гурланда ноқонуний равишда балиқ овлаш учун мўлжалланган тўр аниқланди.

date_range30.08.2024, 01:03
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси Тезкор гуруҳи томонидан Гурлан туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаролар С.Ғ ва С.Ш лар балиқ овлаш мақсадида “Маргубат” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи коллекторга ноқонуний равишда тўр қуриб қўйганлик ҳолати аниқланди. 

Ҳолат юзасидан ноқонуний балиқ овлаш қуроли бўлган 4 дона қурма тўрлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қонунбузиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Гурлан туман судига юбориш учун тайёрланмоқда.