Қўшкўпир ҳамда Шовот туманларида "Тоза ҳаво" ойлиги давомида авторанспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмоқда. Шу кунларда “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида вилоят прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, ҳамда Ёл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда авторанспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жумладан Қўшкўпир туманида 40 тадан ортиқ транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилган бўлса, Шовот туманида эса 57 та транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиб, улардан чиқувчи ис гази ва тутун миқдорини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш