Хоразмда уйида гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган фуқаро 3 йилга қамалди
date_range20.08.2024, 15:46
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судида 1981 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, оилали, 3 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, “И.Д.Н.” МЧЖ таъсисчиси бўлган фуқаро О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.Судда аниқланишича О.Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйининг орқа томонидаги товуқхона биносида 1 дона гугурт қутисига ва 2 дона шиша банкага солинган, қуритилган ҳолдаги жами соф оғирлиги 61,75 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланган ҳамда у гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган.
Судланувчи О.Х. суд мажлисида айбловга қисман иқрорлигини билдириб, марихуанани ўзи истеъмол қилиш мақсадида уйида сақлаб келганлигини, сотиш мақсади бўлмаганлигини, қилган ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва жазо тайинлашда қонун доирасида енгиллик қилишни сўраб кўрсатма берди.
Суд ҳукми билан О.Х. ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил колонияларда ўташлик белгиланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш