Хоразмда ёввойи шер боласини ноқонуний сақлаш ҳолати аниқланди.
date_range19.08.2024, 13:52
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси тезкор гуруҳи ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбири давомида фуқаро Э.С Урганч шаҳар "Ашхобод" маҳалласида жойлашган биносида ёввойи шер боласини боқиб келаётганлиги аниқланди. Бу билан фуқаро Э.С Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддасида ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима белгиланди. Ҳозирги кунда ёввойи шер боласи вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Нукус ҳайвонот боғи”га топширилди. Хоразм вилоятига ёввойи шер боласини қандай олиб келинганлиги ва қаердан сотиб олинганлигини аниқлаш юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Урганч шаҳар ИИБга юборилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш