image

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

date_range17.08.2024, 21:22
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатл юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.