image

Босқинчилик жиноятини содир қилиб қидирувда бўлган Хоразмлик фуқаро қўлга олинди.

date_range15.08.2024, 00:15
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми "в" бандида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир қилиб, жорий йилнинг апрел ойидан буён тергов ва суд органларидан яшириниб юрган, Янгиариқ туманида доимий рўйхатда турувчи, 2002 йилда туғилган, Ҳ.Х. 13 август куни Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида Урганч шаҳри ҳудудида ушланди ва эҳтиёт чораси сифатида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.