1 сентябрдан тил сертификатини олишдаги ўқиш харажатлари қоплаб берилади
date_range13.08.2024, 16:25
Шунингдек, инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг минимал кўрсаткичи пасайтирилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими такомиллаштирилишидан келиб чиқиб, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
❗️Ҳужжат билан 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни билишнинг халқаро имтиҳон тизимларидан камида C1 ва унга тенглаштирилган даража олган ёшларнинг 6 ойгача бўлган ўқиш харажатлари қоплаб берилади.
Бунда имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари — 1 млн 20 млн сўм миқдорида бир марталик тўловлар ажратилади.
Ёшларга инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан олинган айрим сертификатлар учун ўқиш тўловлари қоплаб берилади.
Бунда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари назарда тутилган:
• IELTS;
• Test DAF;
• Goethe-Zertifikat;
• DELF/DALF;
• TCF;
• TOPIK I-II;
• JLPT;
• NSK.
Жорий йилнинг 1 сентябридан 2027 йилгача мазкур тиллар бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш учун тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона портал орқали қабул қилинади. Компенсация олишда қуйидагилар тўлиқ бажарилиши керак:
➖камида C1 ва унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан мурожаат қилинганда;
➖сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланса;
➖ўқувчи ва ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартнома илова қилинганда.
Агар 16 ёшга тўлмаган ёшлар номидан ота-онаси ариза топширса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади. Ариза қонуний вакил томонидан берилганда эса, буни тасдиқловчи ҳужжат (пдф форматда) ариза берувчи томонидан тақдим этилади.
❗️Бунда имтиҳон учун компенсация сўраб қилинган мурожаатга қўшимча ўқиш харажати учун компенсация сўраб мурожаат қилиниши мумкин, ўқиш харажати учун компенсация олиш бўйича алоҳида қилинган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш