Матназаров Зафарбек Баҳадирович - халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. З. Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш