Хоразмда жамоат транспорти брутто-шартнома тизимига ўтказилади.
date_range06.08.2024, 22:23
Урганч шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ–59-son қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий этиш юзасидан долзарб масалалар ташувчилар иштирокида муҳокама этилди. Тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга брутто-шартнома тизими асосида қулай, хавфсиз ва ишончли хизмат кўрсатишни ташкил этиш, шаҳар автобус йўналишларида электрон тўлов қамровини ошириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.Брутто-шартномалар — бу йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар буджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича тўловларни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, сифат назорати остида ўтказиб беради.
Брутто-шартномаларни жорий қилиш нима учун керак?
▪️Жамоат транспорти самарадорлигини баҳолашнинг амалдаги тизими даромад режасига (кунлик план) асосланади: яъни маршрут керакли суммани ишлаб топса, йўналиш Н нафар йўловчини манзилига етказди ва шунинг учун ҳам яхши ишлади, деб ҳисобланади.
Брутто-шартномаларни жорий этиш — шаҳар аҳолисининг ҳаракатланишга бўлган транспорт талабини қондириш, давлат томонидан эса хизматлар сифатини назорат қилиш шартларидан биридир. Бу биринчи навбатда, етарли миқдордаги ҳаракатланувчи таркиб ва автобусларнинг алоҳида йўлаклар бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланиши билан таъминланади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш