Инсон ҳаёти давомида ўқиб изланади, касб-ҳунар ўрганади, оиласи, фарзандлари учун меҳнат қилиб ҳалол ризқ топиш ҳаракатида бўлади.
Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги Хоразм вилоят судининг 04.06.2024 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи С.И.ни Хоразм вилояти Урганч шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимига ишга тиклаш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи С.И. юқоридаги лавозимга ишга тикланиб, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддаси 1-кисмига асосан ижро иши тамомланди.
Собиқ ходим ўз ишига тикланиб, оиласи, фарзандлари учун меҳнат қилиб, ўз иш фаолиятини давом эттириши таъминланди.
Ҳамза Қурбанов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш