Ҳазорасплик ота фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган 108 млн. сўм алимент пулини бир йўла тўлаб берди
date_range06.08.2024, 22:16
Конституциямизнинг 77-моддасига асосан, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 22.09.2023 йилдаги қарздор И.С.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор И.С. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдириб, фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган жами 108 млн. сўм алимент тўловларини амалга оширганганлиги сабабли, ижро иши амалда тамомланди.
Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш