image

Ер ва биноларни қонунийлаштириш учун ҳудудларга қараб 340 мингдан 1,7 миллион сўмгача бир марталик тўлов ундирилади

date_range06.08.2024, 22:12
Қонунга кўра, ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм);

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.