Хоразмдаги хусусий боғчада бола калтаклангани айтилмоқда.
date_range26.07.2024, 21:40
Мазкур ҳолатни Болалар омбудсмани ўрганмоқда. Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 25-июл куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ҳозирда Қўшкўпир тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Етказилган жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида 2021-йилда туғилган И.С. (қиз) га суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш