image

Дизел ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

date_range26.07.2024, 16:02
Ҳозирда Шовот туманида жойлашган “Шовот” божхона пости орқали Туркманистонга ўтиб қайтувчи юк автомашина хайдовчилари томонидан, дизел ёқилғисини божхона кўригидан яширган ҳолда Туркманистондан Ўзбекистонга олиб кириш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, 04.05.2024-йилда Туркманистон фуқароси “А.К.И.” 300 литр дизел ёқилғисини, 06.06.2024-йилда Ўзбекистон фуқароси “Ш.А.Х.” эса 130 литр дизел ёқилғисини божхона кўригидан яширган ҳолда ўзларининг юк автомашиналарида Туркманистондан Ўзбекистонга олиб ўтаётган вақтда ушбу ҳолатлар аниқланди. Ушбу ҳолатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 227–21-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилиб, дизел ёқилғилари давлат фойдасига мусодара қилинди ва хайдовчиларга нисбатан жарима таъсир чораси қўлланилди.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Шовот” божхона пости орқали дизел ёқилғисини божхона кўригидан яширган ҳолда Туркманистондан Ўзбекистонга олиб кириш холатларини аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.