image

Ортингиздан ахлатингизни қолдириб кетманг

date_range26.07.2024, 02:25
Бугун биз “Чолиш” трафда яъни амударё бўйида халқ тилида “8 турба” деб номланган жойдамиз. Одам қадами етган жой билан одам қадами етмаган жойни фарқи ифлосланган ва тоза жойдан билиниши мумкин. Бу ерлар ҳозир жудаям ачинарли ахволда.
Дарёни бўйи чиқиндига тўлиб кетган. Бу ерни четдан келиб кўрган одам чиқинди полигони деб ўйлаши мумкин. Одамлар келиб турли ҳил чиқиндиларни ташлаб кетишган. Буларни ўзлари билан олиб кетишмаган. Бу ерларга шундай ахволда чиқиндилар ташлаб кетилса қачон тозаланиши мумкин? Бу чиқиндилар турига қараб минг йилда чириши мумкин. Бу билан сизларнинг келажак авлодингиз тоза хаводан нафас ололмаслиги мумкин. Одамлар озгина эътиборли бўлиб чиқиндиларни олиб кетишса ҳамма учун фойдали бўлган бўларди. Бу ерни кузатиш жараёнида биз ёнғин бўлганлигига ҳам гувоҳ бўлдик. 
Бундай ёнғинлар кўп жойда содир бўлган. Бу табиий равишда бўлгани ёки инсонлар тарафидан ёқилгани бизга қоронғу. Агар шундай ёнғинлар кўп такрорланаверса бу ердаги дарахтларга катта зарар етиши мумкин. Бундан экологиямиз ҳам катта зарар кўриши мумкин.
Аслида сув бўйлари тоза хаво бўлиб, инсон учун фойдали жой бўлиши керак. Лекин ҳозир бу ерларда чиқиндилар кўплигидан тоза хаво сезилмайди. Бу ерга дам олишга келаётган фуқаролар ўзларидан чиқадиган чиқиндиларни олиб кетишса экологияни сақлашга катта хисса қўшган бўлишарди. Шу ўринда биз фуқаролардан чиқиндиларни ташлаб кетмасдан ўзлари билан олиб кетиб белгиланган жойларга ташлашларини илтимос қилиб қоламиз.