image

Қўшкўпирда 97 турдаги қалбаки ароқ маҳсулотлари аниқланди.

date_range13.06.2024, 19:38
 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.D.” МЧЖ раҳбари Х.С. Урганч шаҳридаги савдо шохобчасида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 71,6 млн сўмлик 97 турдаги жами 150 та қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.