Бугунга келиб криптоактив (криптовалюта)ни йиғувчилар сони кескин кўпайди. Криптоактив бу маълумотларнинг тақсимланган рейестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгаси бўлган мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, унинг ноткоин, биткоин, эфириум сингари турлари (кўринишлари) мавжуд.
Юқоридаги хизмат провайдерларисиз криптовалютани сотиб олиш ёки сотиш (ҳуқуқбузарлик) биринчи марта содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғридаги кодекснинг 155⁴-моддаси билан: ? крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга; ? ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маъмурий жарима қўлланилгандан кейин (1 йил ичида) яна юқоридаги ҳуқуққа хилоф ҳаракатни содир этганда Жиноят кодексининг 278⁸-моддасига кўра: ? базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима; ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ? ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш; ? ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш