image

“Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм шаҳри” шиори остида ўтаётган Туризм вазирларининг Ислом конферецияси 12-сессияси асосий тадбирлари давом этмоқда.

date_range03.06.2024, 00:58
Халқаро анжуман доирасида “Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида рангтасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилди.
Экспозициядан жой олган 56 дона ноёб рангтасвир асарида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлардаги энг муқаддас қадамжолар – масжид, мадраса, мақбара ва зиёратгоҳлар акс этган.





Экспозиция Ислом динининг энг муқаддас зиёратгоҳи, муслимларнинг бош саждагоҳи, Саудия Арабистони Макка шаҳрида жойлашган Аллоҳ уйи – “Ал-Масжид Ал-Ҳаром” масжиди акс этган асар билан бошланади.
Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжиди, Қозогистондаги “Аҳмад Яссавий” мақбараси, Туркманистондаги “Туркманбоши Руҳи”, Қирғизистондаги Муқаддас “Сулаймон Тоғ”, Фаластиндаги “Ал Ақсо”, Баҳрайндаги “Буюк Ал-Фотиҳа” масжидлари каби кўплаб муқаддас қадамжолар билан яқиндан танишиши мумкин.
Мазкур кўргазма томошабин учун Ислом давлатларининг тарихи, маданий мероси, қадрияти, урф-одати ва анъаналари ҳақида муайян маълумот олиш имкониини яратди.