image

Урганч давлат университетида тренинг бўлиб ўтди

date_range15.05.2024, 17:40
Сўнгги йилларда интернет оламида, айниқса, ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар кўпайгани ва бундай хабарларга инсонларнинг ишонгани ортидан моддий ва маънавий зарар кўришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунга кўпчиликнинг медиасаводлиги етарли шаклланмаганлиги ва ёлғон хабарларни фарқлай олмаслиги сабаб бўлмоқда. 
Бугун Урганч давлат университети талабалари иштирокида ташкил этилган медиа-тренингдан мақсад ҳам айнан талаба-ёшларда медиасаводхонликни оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 
Медиа-тренинг Xorazmliklar.uz ОАВ бош муҳаррири Ф.Каримов томонидан Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази мутахассислари ҳамкорлигида “Факе, фишинг хабарларни қандай аниқлаш мумкин?” мавзусида олиб борилди. 
Медиа-тренинг давомида талабалар ёлғон хабарларнинг турлари, уларни қандай фарқлаш ва аниқлаш борасидаги зарур билимларга эга бўлдилар.