13.05.2023 йил куни, ”Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган Тренерлар учун тренинг машғулотлари иштирокчиси, Фаррухбек Каримов томонидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида Хоразм вилоятидаги ўқитувчилар учун "Факе, фишинг хабарларни қандай фарқлаш мумкин?" мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида иштирокчиларга Факе хабар турлари, фишинг хабарларни текшириш усуллари ҳақида маълумотлар мисоллар билан кўрсатилди. Тренинг давомида иштирокчиларга InVID, Yandex, Google, 29.ach, DataWIEVER, TINEYE дастурларидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий машғулот ўтказилди. Тренинг якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб олишдилар.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш