Вилоят прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Урганч давлат университети ҳамда Xorazmliklar.uz ОАВ ҳамкорликда Урганч шаҳрида мактаб ўқувчиларда экология ва атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбир давомида глобал экологик муаммолар Ўзбекистонга қандай таъсир қилаётгани, иқлим ўзгариши муаммоси ва унга мослашиш нақадар муҳимлигини ҳамда чиқиндилар муаммосига мақбул ечимлар қандайлиги ҳақида Адамбай Машарипов ва бошқа соҳа мутаҳасислари томонидан ўқувчиларга маълумотлар берилди.