Янгиариқ туманидаги чиқинди палигонида ёнғин содир бўлди.
date_range10.05.2024, 01:03
Таҳририятимизга Янгиариқ туманидаги Чиқинди полигонидаёнғин бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Ушбу маълумотга асосан таҳририят ҳодимлари вазиятниўрганиш учун воқеа жойига етиб боришди. Таҳририят ҳодимлари борган вақтда полигонда ёнғин бўлиб турган эди. Ёнғин атайлабдан ёқилгани ёки тасодифан табиий иссиқликданёнганлиги номаълум. Полигоннинг деярли ҳамма жойидаёнғин бўлган. Масаланинг қизиқ томони ушбу чиқиндиташлаш полигонидан 1 км узоқликда аҳоли яшаш хонадонларимавжуд. Полигондан чиқаётган заҳарли тутунлар аҳоли яшашхонадонларига етиб бормоқда. Бу чиқаётган заҳарли тутунларазон қатламини емириб, катта завод ҳамда фабрикаларданчиқаётган заҳарли тутунлар каби табиатга катта зарар етказади. Полигонда ёнғин бошланганига кўп вақт бўлган. Лекин мутасадди ташкилотлардан ҳеч ким ҳабар олмаган, ўчиришгаҳаракат ҳам қилишмаган.Полигондан чиқаётган заҳарли тутунлар аҳоли яшашхонадонларига етиб бориши келажакда аҳоли орасида турли ҳилнафас йўллари касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.Таҳририят ҳодимлари воқеа жойида чиқинди полигонига яқинҳудудда яшовчи аҳолининг фикрларини эшитишди:
- “муср ёниб ётибди. Уйда ёш болаларимиз, хотин-қизлар ва касалмандлар бор. Мана шу заҳарли тутун бизларга борибтурибди. Ҳеч ким қулоқ солмайди. Раён раҳбарига, маҳаллакомга айтиб кўрдик. Мана шу ердаги одамлар биланнеча марталаб айтганмиз буни. Прокурорга ҳам айтдик. Шу ердан тўғри чиқилса 300-400 метр бу элотга (аҳоли яшашхонадонларига- таҳририят). Бу ер [полигон] ёнса шу тарафгаборади [заҳарли тутун]. Ҳозир ярим соатга шу ердагитрансфарматор ҳам ёниб кетиши мумкин. Биз пул тўлаймиз, чиқиндини эшигимиз олдидан олиб шу ерга ташлашади. Бу ерда қоравул келмайдиям, бўлмайди ҳам. [чиқиндини] Тартибли ташатиб “хонг” билан кўмдириб ташлатишлари керак. Иложи борича бу мусорни кўчириб беришсин. Бу ерда бизнингмуаммоимизни ҳал қилиб беришсин [мутасаддилар]. Ҳозир халқданорозичилик шундан” – дейди фуқаролардан бири.
- “кечқурун кетишда ёқиб кетишади ҳеч ким кўрмайдишунда деб. Куни бўйи ёниб турибди бу” – дейди яна бирфуқаро.
-“2023-йилдан буён қарздорлигимизни айтишади. ўзлари яқиндакелишди мусрга пул тўланг деб” – дейди яна бир фуқаро.
- “бу ерга келиб кўриб, “яшуллилар” бартараф этиб беришсин. 3-4 йил бўлди айтилади бу гаплар” – дейди яна бир фуқаро.
- “ҳазир шамол бор. Шамол йўқ пайти уйларимизни ичига кирибтуради [заҳарли тутун]. Ёш болаларимиз касал бўлиб бошлади” – дейди яна бир фуқаро.
Маҳаллий аҳоли ушбу чиқинди полигонида ҳар ҳафта ёнғинчиқаётганидан ва атрофга тарқалаётган тутундан нафас олишгақийналаётганлигини билдирмоқда. Ушбу чиқинди полигонидасодир бўлаётган ёнғинларга бўлса шу вақтгача ҳеч бирмаъсул назар ташламаган. Расмийлар бу ҳолатда фуқароларнингталаби ва таклифини инобатга олиши керак. Чунки ўсиб келаётганёш авлод бу ҳаводан нафас олаверса бу ерда нафас йўли биланбоғлиқ турли хил касалликлар келиб чиқиши аниқ.
Ушбу ҳолатда Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати қуйидагича расмий муносабат билдирди:
Ижтимоий тармоқларда "Янгиариқдаги чиқинди полигонида ёнғин" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳифаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгиариқ туман бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорликда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур ўрганиш давомида мутассаддилар томонидан мурожаат қисқа фурсатларда бартараф этилганини маълум қиламиз.
Мақоланинг видео форматини бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан кўришингиз мумкин.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш