“Сен шунга мажбурсан, бу сенинг ишинг” - Ободонлаштириш ҳодими
date_range09.05.2024, 19:24
Xorazmliklar.uz жамоаси Ободонлаштириш соҳасида 5 йилдан бери фаолият олиб бораётган, юртимиз озодалиги учун ўзининг қимматли меҳнатини аямаётган мазкур соҳа ҳодими билан суҳбатлашди.
Биламиз касблар кўп, лекин бу касблар ичида биз ҳар доим қадрламайдиган, уларнинг меҳнатини назарга илмайдиган бир касб эгалари мавжуд. Булар ободонлаштириш ишлари ҳодимларидир. Биз кўп ҳолларда уларнинг меҳнатини қадрламаймиз ёки шунчаки уларнинг қилиб турган меҳнатларига бефарқ бўлиб, беписандларча ўзларимиздан қолган маиший чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетаверамиз. Биз ҳозир шу касб эгалари билан қисқача сухбат қилиб кўрамиз. Сухбатимиз давомида уларнинг меҳнатларини ва атроф муҳитга бўлган муҳаббатини, шунингдек, уларнинг меҳнатини қадрламасдан ҳамда назарга илмасдан аҳлатни дуч келган жойга ташлаб кетадиган инсонларга нисбатан фикрлари ҳақида гаплашамиз.
ОАВ ҳодими: Ассалому алайкум!Бу соҳада неча йилдан буён ишлайсиз?
Ободонлаштириш ҳодими: бу сохада мен 5 йилдан буён хизмат қиламан.
ОАВ ҳодими: ободонлаштириш соҳасидаги касбингиз сизга ёқадими?
Ободонлаштириш ҳодими: ҳа албатта, шу соҳани ўзим яхши кўриб 5 йилдан буён Ўзбекистоним учун хизмат қиламан.
ОАВ ҳодими: атроф-муҳит тозалигига кўп одам бефарқ. Сизшундай бефарқ одамларнинг ҳаракатига нисбатан ўзингиздақандай ҳиссиётни сезасиз ва қандай фикрдасиз.
Ободонлаштириш ҳодими: ака-укаларимизга чиқиндиларни ташлашдан олдин ўзлари ўйланиб, ушбу чиқиндиларни йиғиб, тозалайдиган ўзи ёки опа-синглиси, онаси бўлса юрагидан қандай сўзлар ўтса шунга қараб амал қилса деб илтимос қиламиз.
ОАВ ҳодими: кўп қаватли уйлар орасида чиқинди ташлаш идишлари уйдан 50 метр узоқда жойлашган бўлса, одамлар шу 50 метр узоқликка боришга эриниб чиқиндини уйнинг тагига ташлаб кетади. Сиз шу ишини шундай одамларга айтиб кўрганмисиз. “50 метр нарироқдаги чиқинди қутисига ташлаб кетсангиз қандай бўлади” деб. Ёки айтиб кўрмаганмисиз шундай ҳолатларни.
Ободонлаштириш ҳодими: айтиб кўрганмиз. “Сизларни ишингиз шу, нимага киргансизлар ободонлаштириш ишларига, ободонлаштиришни иши шундай бўлгандан кейин оласан шуни, сенинг ишинг шу”-деб кетишган. Энди ҳар кимнинг ўзини тушунчаси хар ҳил бўлади, лекин биз ободонлаштириш соҳасида ишлаганимиздан ғурурланамиз. Лекин уларнинг бизга айтиб кетган сўзлари бизга қаттиқ ботади. Ёмон гап сўзламаймиз уларга [одамларга], барибир ҳам ўзимизга бизни паса ургандай (камситгандай - тахририят) бўлади биз учун. Шу касбимиздан айтганингиздай ўйланиб турамиз. ҳамма нарса ўтади шундай вақтда, шундай гапларни айтиб кетган вақтда. Ҳамма нарса ўтади юрагимдан уларнинг [одамларнинг] сўзига. Энди нима деймиз буларга [одамларга]. Нима қилиб тартибга чақиришни билмаймиз.
ОАВ ҳодими: Мен бутун вилоятимиз аҳолисига мурожаат қилмоқчиман. Ҳозир кўрдингиз ободонлаштириш соҳаси ҳодимлари ўзларини меҳнатларини ва касбидаги қийинчиликларни айтдилар. Бундан кейин чиқиндини имкон қадар белгиланган жойларга ташласак, бу ободонлаштириш соҳаси ҳодимларига иш камаяр эди. Нимага десангиз бу ерда ўзимизни оналаримиз, опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз ишлайди. Уларнинг меҳнатларини қанчалик қадрласак юртимиз ҳам чунчалик озода ва обод бўлар эди. Мен ўйлайманки бундан кейин сизлар бирор жойга чиқинди ташламоқчи бўлсангиз шу видеони албатта ҳаёлларингизга келтирасизлар ва ободонлаштириш ҳодимлари меҳнатларини юксакларга кўтариб, чиқиндини белгиланмаган жойга ташламайсизлар деган умиддаман. Ҳаммага раҳмат, соғ-саломат бўлинг.
Қадрли юртдошлар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетишимиз ўзимиз яшаб, нафас олиб турган ҳавомизни ифлосланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уйингиздан чиқаётган чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашингизни, ободонлашйириш соҳаси ҳодимларининг меҳнатларини қадрлашингизни сўраб қоламиз. Бу касб эгалари сиз ва бизнинг теварак атрофимизни тоза сақлаш учун туну-кун ёзнинг жазирама иссиғида ҳам қишнинг изғирин совуғида ҳам машаққатли меҳнат қилишмоқда.
Суҳбатнинг видео форматини бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан кўришингиз мумкин.
Биламиз касблар кўп, лекин бу касблар ичида биз ҳар доим қадрламайдиган, уларнинг меҳнатини назарга илмайдиган бир касб эгалари мавжуд. Булар ободонлаштириш ишлари ҳодимларидир. Биз кўп ҳолларда уларнинг меҳнатини қадрламаймиз ёки шунчаки уларнинг қилиб турган меҳнатларига бефарқ бўлиб, беписандларча ўзларимиздан қолган маиший чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетаверамиз. Биз ҳозир шу касб эгалари билан қисқача сухбат қилиб кўрамиз. Сухбатимиз давомида уларнинг меҳнатларини ва атроф муҳитга бўлган муҳаббатини, шунингдек, уларнинг меҳнатини қадрламасдан ҳамда назарга илмасдан аҳлатни дуч келган жойга ташлаб кетадиган инсонларга нисбатан фикрлари ҳақида гаплашамиз.
ОАВ ҳодими: Ассалому алайкум!Бу соҳада неча йилдан буён ишлайсиз?Ободонлаштириш ҳодими: бу сохада мен 5 йилдан буён хизмат қиламан.
ОАВ ҳодими: ободонлаштириш соҳасидаги касбингиз сизга ёқадими?
Ободонлаштириш ҳодими: ҳа албатта, шу соҳани ўзим яхши кўриб 5 йилдан буён Ўзбекистоним учун хизмат қиламан.
ОАВ ҳодими: атроф-муҳит тозалигига кўп одам бефарқ. Сизшундай бефарқ одамларнинг ҳаракатига нисбатан ўзингиздақандай ҳиссиётни сезасиз ва қандай фикрдасиз.
Ободонлаштириш ҳодими: ака-укаларимизга чиқиндиларни ташлашдан олдин ўзлари ўйланиб, ушбу чиқиндиларни йиғиб, тозалайдиган ўзи ёки опа-синглиси, онаси бўлса юрагидан қандай сўзлар ўтса шунга қараб амал қилса деб илтимос қиламиз.
ОАВ ҳодими: кўп қаватли уйлар орасида чиқинди ташлаш идишлари уйдан 50 метр узоқда жойлашган бўлса, одамлар шу 50 метр узоқликка боришга эриниб чиқиндини уйнинг тагига ташлаб кетади. Сиз шу ишини шундай одамларга айтиб кўрганмисиз. “50 метр нарироқдаги чиқинди қутисига ташлаб кетсангиз қандай бўлади” деб. Ёки айтиб кўрмаганмисиз шундай ҳолатларни.
Ободонлаштириш ҳодими: айтиб кўрганмиз. “Сизларни ишингиз шу, нимага киргансизлар ободонлаштириш ишларига, ободонлаштиришни иши шундай бўлгандан кейин оласан шуни, сенинг ишинг шу”-деб кетишган. Энди ҳар кимнинг ўзини тушунчаси хар ҳил бўлади, лекин биз ободонлаштириш соҳасида ишлаганимиздан ғурурланамиз. Лекин уларнинг бизга айтиб кетган сўзлари бизга қаттиқ ботади. Ёмон гап сўзламаймиз уларга [одамларга], барибир ҳам ўзимизга бизни паса ургандай (камситгандай - тахририят) бўлади биз учун. Шу касбимиздан айтганингиздай ўйланиб турамиз. ҳамма нарса ўтади шундай вақтда, шундай гапларни айтиб кетган вақтда. Ҳамма нарса ўтади юрагимдан уларнинг [одамларнинг] сўзига. Энди нима деймиз буларга [одамларга]. Нима қилиб тартибга чақиришни билмаймиз.
ОАВ ҳодими: Мен бутун вилоятимиз аҳолисига мурожаат қилмоқчиман. Ҳозир кўрдингиз ободонлаштириш соҳаси ҳодимлари ўзларини меҳнатларини ва касбидаги қийинчиликларни айтдилар. Бундан кейин чиқиндини имкон қадар белгиланган жойларга ташласак, бу ободонлаштириш соҳаси ҳодимларига иш камаяр эди. Нимага десангиз бу ерда ўзимизни оналаримиз, опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз ишлайди. Уларнинг меҳнатларини қанчалик қадрласак юртимиз ҳам чунчалик озода ва обод бўлар эди. Мен ўйлайманки бундан кейин сизлар бирор жойга чиқинди ташламоқчи бўлсангиз шу видеони албатта ҳаёлларингизга келтирасизлар ва ободонлаштириш ҳодимлари меҳнатларини юксакларга кўтариб, чиқиндини белгиланмаган жойга ташламайсизлар деган умиддаман. Ҳаммага раҳмат, соғ-саломат бўлинг.Қадрли юртдошлар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетишимиз ўзимиз яшаб, нафас олиб турган ҳавомизни ифлосланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уйингиздан чиқаётган чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашингизни, ободонлашйириш соҳаси ҳодимларининг меҳнатларини қадрлашингизни сўраб қоламиз. Бу касб эгалари сиз ва бизнинг теварак атрофимизни тоза сақлаш учун туну-кун ёзнинг жазирама иссиғида ҳам қишнинг изғирин совуғида ҳам машаққатли меҳнат қилишмоқда.
Суҳбатнинг видео форматини бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан кўришингиз мумкин.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш