image

Хивада тиббиёт муассасига ишга киритиб қўйишни вада қилган шаҳс ушланди.

date_range07.05.2024, 17:18
 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Я. фуқаро Н.Ю.нинг қариндоши М.И.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Бекобод” қишлоқ врачлик пунктига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.