Боғотда пул эвазига ишга киритиб қўйишни вада қилган фуқаролар қўлга тушди.
date_range02.05.2024, 00:28
Жорий йилнинг 3-апрел куни Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг коррупсион фаолиятига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир давомида, Боғот туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан жиноий тил бириктириб, моддий рағбатлантириш, яъни пора эвазига фуқароларни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилинишларида воситачилик қилиб келаётган “Қ.М.Р.” ва “С.Ш.Ш.”лар қўлга олинди. Жумладан, тадбир давомида, “Қ.М.Р.” ва “С.Ш.Ш.”лар ўзаро жиноий тил бириктириб тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиниши учун “К.Х.”дан 500 АҚШ доллари ва 1.260.000 сўм миқдордаги пул маблағларини олаётган вақтларида қўлга олинди. Натижада, “Қ.М.Р.” ва “С.Ш.Ш.”ларга нисбатан Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси Боғот туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш