14%лик кредит олиб бераман деб Тошкентлик фуқарони чув туширган Хоразмлик фирибгар қўлга олинди.
date_range01.05.2024, 18:03
Тошкент шаҳар, Бектемир туманида яшовчи 62 ёшли (аёл) М.В. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан 1.696.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида яшовчи 20 ёшли Я.А. содир этганлиги аниқланди. Унга кўра, Я.А., жабрланувчи М.В.га йиллик 14% кредит олиб бераман дея уни алдаб ишончига кириш орқали картасидан ўша вақтнинг ўзида 1.696.000 миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва қўлга киритилган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Я.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш