image

“Эко-заковат”: Хоразмда талабаларнинг экологик билимлари синовдан ўтказилди.

date_range16.04.2024, 11:12
Ўйин якунига кўра 1-ўринни “Интеллигент”, 2-ўринни “Экозамин ёшлари” ва 3-ўринни “Эколифе” жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар эсталик совғалар билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: Бугун, 15-апрел дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Экологик билимлар куни” сифатида нишонланмоқда!
Сана муносабат билан Урганч давлат университетида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Эко-заковат” мусобақаси ўтказилди. Унда Медиаҳакатон лойиҳаси доирасида катта ташаббус кўрсатилди.
2 босқичда ўтказилган  тадбирда 16 та жамоа қатнашди. Якуний босқич бўйича ғолиблар эсталик совғалар билан тақдирланди.