HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

"Авесто" боғини таъмирлаш учун 7 млрд сўм ажратилди.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024-йил 28- февралдаги VI-78-16-12-0-К/24-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳининг 2024-йил 18-мартдаги хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджети кодексининг 126-моддасига асосан:

9203-сонли ҳарбий қисмнинг Ҳазорасп тумани Мухомон масканида жойлашган чегара қўриқлаш взводига янги бино қурилишида бажарилган ишлар учун 241 000 000 (икки юз қирқ бир миллион) сўм;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 20-майдаги 317- сонли қарорига асосан профилактика (катта) инспекторлар уйларининг қурилиши учун 535 700 000 (беш юз ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-декабрдаги ПФ-32-сонли Фармонига асосан “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган уй-жойларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун 109 500 000 (бир юз тўққиз миллион беш юз минг) сўм;

Гурлан тумани Беш уй маҳалласидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиб, қўшимча (иккинчи босқичи) ишлар учун 100 000 000 (юз миллион) сўм;

Хонқа тумани тиббиёт бирлашмасининг қабулхона ва терапия бўлимларини таъмирлаш учун 179 900 000 (бир юз етмиш тўққиз миллион тўққиз юз минг) сўм;

Боғот тумани тиббиёт бирлашмасининг перинатал маркази биносининг қурилиш ишлари учун 26 300 000 (йигирма олти миллион уч юз минг) сўм;

Урганч шаҳри Самарқанд кўчаси, 90-уй манзилида жойлашган вилоят адлия бошқармасининг собиқ маъмурий биносини реконструкция қилиш учун 30 800 000 (ўттиз миллион саккиз юз минг) сўм;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сонли қарорига асосан Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалини Урганч шаҳри Комилжон Отаниёзов кўчаси, л-уйга жойлаштириш (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали тез тиббий ёрдам бўлими) ҳамда бинони мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари, қўшимча бино қурилиши учун 411 700 000 (тўрт юз ўн бир миллион етти юз минг) сўм;

Урганч шаҳрида жойлашган “Авесто” маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш ишлари учун 7 128 600 000 (етти миллиард бир юз йигирма саккиз миллион олти юз минг) сўм;

Хива шаҳри Янги турмуш маҳалласида Давлат хавфсизлик хизматининг шаҳар бўлимига янги бино қурилиш ишларида юзага келган қарздорликни қоплаш учун 36 200 000 (ўттиз олти миллион икки юз минг) сўм;

2022-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига кирган обектларнинг (5 фоиз кафолат маблағи) қарздорликларини қоплаш учун 453 500 000 (тўрт юз эллик уч миллион беш юз минг) сўм;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва баёнлари ҳамда вилоят ҳокимлиги топшириқларига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий соҳа ва бошқа обектларда бажарилган ишлари, шундан: Хива тумани тиббиёт бирлашмасининг лифтини таъмирлаш ишларидан (5 фоиз кафолат маблағи) мавжуд қарздорликлар учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм, жами: 9 268 200 000 (тўққиз миллиард икки юз олтмиш саккиз миллион икки юз минг) сўм вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасига Республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗