Хоразмда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
date_range01.04.2024, 15:18
Департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3 500 АҚШ долларини 43,8 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, фуқаролар И.К. ва О.Я. фуқаро Қ.Р.дан 3 500 АҚШ долларини 43,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 13 млн сўмни берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш