image

Хоразмдаги экологик муаммолар юзасисан очиқ мулоқот ўтказилди.

date_range28.03.2024, 01:00
27-март куни Урганч давлат университетида “Ёшларни экологик маданиятини ошириш ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишлар” очиқ мулоқот ташкил этилди. 
Унда Урганч давлат университети “Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси доценти А.Машарипов ва бошқалар томонидан мулоқот иштирокчиларига бугунги кунда дунёда мавжуд бўлган экологик муаммолар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, ёшларда экологик маданиятни шакллантириш орқали соғлом турмуш муҳитини яратиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини амалга оширишга эришиш учун олиб борилаётган қайд этиб ўтилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув давомида талабалар экологик маданиятни шакллантириш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.