image

Хоразмда ноқонуний ёввойи қушларни овлаган овчи табиатга 1 миллон 360 минг сўм зарар етказди.

date_range19.02.2024, 18:48
Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган экологик рейд тадбирлари давомида Боғот туманида яшовчи фуқаролар Б.Н ва М.С лар ов қилиш рухсатномаси бўлмай туриб, Тупроққалъа тумани ҳудудида ноқонуний равишда тақиқланган муддатда 1 та ғоз ҳамда 2 та чурак ёввойи қушларини овлаб, табиатга 1 миллион 360 минг сўм зарар етгазилганлик ҳолати аниқланди.
Бу ҳаракатлари билан фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги 627-сонли “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун талабларини бузганлиги учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми тартибида кўриб чиқиш учун суд органларига тайёрланмоқда.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати