“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра Хоразмда келаётган ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-20 февралда 11-16° совуқ, 21 февралда 7-12° совуқ, кундузи 19 февралда 0-5° совуқ, 20-21 февралда 0-5° илиқгача кўтарилади.Устюртда кечаси 19-20 февралда 15-20° совуқ, 21 февралда 10-15° совуқ кундузи 19 февралда 3-8° совуқ, 20-21 февралда 0-5° совуқгача кўтарилади.