▪️Урганч шаҳрида яшайдиган фуқаро О.Н ҳамда Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Р.А лар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. ▪️Фуқаро Й.М сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш қойидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисмини билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашлаш миқдорининг 3 баробари миқдорида яъни 1 миллион 20 минг сўм жарима жазоси қўлланди. ▪️Хива туманида яшовчи фуқаро Қ.Р томонидан белгиланмаган жойга маиший чиқиндилар ташлагнлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш