Тармоқларда 400 минг сўмлик банкнотлар пайдо бўлмоқда
date_range18.02.2024, 16:00
Айрим ижтимоий тармоқларда 100 000 сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 000 рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда. Хабарлар юзасидан Марказий банк матбуот хизмати тезкор огохлантиришни эълон қилди. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.Шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш