image

Урганчда қорабозорда валюта айирбошлаб келган фуқаро қўлга тушди.

date_range07.02.2024, 12:08
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро М.Ш.дан жами 20 000 АҚШ долларини 248 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг авто транспорт воситасидан 15 006 АҚШ доллари ва 286,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.