image

Ўзбекистон ҳудудида архив: кеча ва бугун

date_range31.01.2024, 22:40
Қадимги ўзбек давлатларида 3—4 асрлардаёқ марказлашган ҳамда хусусийҳужжатхоналар мавжуд эди, 14 — 15 асрларда темурийлар, кейинчалик Қўқон, Бухоро ва Хива хонликлари даврида сарой архив кутубхоналари бўлган. 1919 йилдан ТуркистонРеспубликаси Ягона Давлат Архив жамғармаси ва Маориф Халқ комиссарлиги қошида Архив ишлари Марказий бошқармаси, 1930 йилдан Ўзбекистон Марказий Архив бошқармаси вужудга келган.

1931 йилда Ўзбекистон Ягона Давлат Архив жамғармаси бўлимлари ўрнигаМарказий архив, 1943 йилда Ўзбекистон Марказий Тарих архиви, 1962 йилда Ўзбекистонкино сурат-овозли ҳужжатлар Марказий Давлат архиви, Ўзбекистон Марказий давлат тиббиёт архиви 1965 йилларга келиб Ўзбекистон Тиббиёт ва техника ҳужжатлариМарказий давлат архивлари ташкил этилган. 1959 йилда Архивлар ишлариниуйғунлаштириш ва бошқариш учун Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошида Архивбошқармаси тузилган. 1961 йилдан мазкур Бошқарма Архивлар Бош бошқармасигаайлантирилиб, Ўзбекистон Министрлар Советига бўй сундирилган. 1992 йилнинг 19 июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси деб номланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят архивлари ҳамдамуассасалар тасарруфидаги архивлар унга бўйган. Ўзбекистон Республикасида жами 77 давлат архиви бўлиб, уларда 6 млн. га яқин ҳужжатлар, жумладан 360 мингдан ортиқ суратҳужжатлари, 14 мингга яқин овозли ҳужжатлар, 17,5 мингга яқин киноҳужжатларсақланади. Марказий давлат архивида 13-асрдан бошлаб шу бугунгача бўлган ҳужжатларбор. Ўзбекистон рассомларининг ишлари Ўзбекистон БА Бадиий жамғармаси, шахсийтўплам ва музейлардан ўрин олган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва бошқашаҳарларда Муқимий, Фурқат, Аваз, Ҳамза, Айний, Мухтор Ашрафий, Абдулла Қаҳҳор, Faфур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон ва бошқаларнинг баъзи архив материаллари уларниуй-музейларида жамланган.

Ўзбекистонда архивларни шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда юзагакеладиган муносабатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси архив муассасалари фаолиятиЎзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги 252-сонли «Архив иши тўғрисида»гиҚонуни билан тартибга солинади. Ушбу Қонун Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча архив ҳужжатларини тўлиқ қамраб олишга, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг яхлитлигини сақлаб қолишга ва фуқаролар, жамият ва давлатнинг ижтимоий, маданий, илмий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида архив ҳужжатларини ҳисобгаолиш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш, бутлаш ҳамда улардан фойдаланишнингягона тартибини белгилашга қаратилган. Қонунга кўра, ҳужжатларда Ўзбекистонхалқининг моддий ва маънавий ҳаёти акс эттирилган барча архив фондларининг мажмуиЎзбекистон Республикаси Миллий архив фонди деб ҳисобланади. ЎзбекистонРеспубликаси Миллий архив фонди давлат ва нодавлат архив фондларидан ташкил топган. Давлат архивларида доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти вабошқарув органларида, прокуратуралар, судлар, банкларда, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида вақтинча сақланаётган архив ҳужжатлари давлат архивфондини ташкил этади. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондига киритиш ёки ҳужжатларни ундан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Зина Матсапаева, Хоразм вилоят судининг архив мудири