Хоразм вилоятида 2024-йил 1-январ ҳолатига аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга ўртача 330 кишидан тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6 кишига ортган (2023-йил 1- январ ҳолатига 1 кв.км.га 324 киши бўлган).
Шаҳар ва туманлар бўйича, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Урганч шаҳрида 5 286 киши, Хива шаҳрида 2 900 киши, Урганч туманида 479 киши, Ҳазорасп туманида 459 киши, Хонқа туманида 458 кишини ташкил этган.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш