Ҳазорасп ва Шовот туманларида валютани қора бозорда алмаштиришга уринганлар қўлга тушди.
date_range24.01.2024, 16:46
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро Қ.Р.дан 3200 АҚШ долларини сотиб олиш учун 220 минг Россия рубли ва 8,6 млн сўм берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 15 минг Россия рубли ва 2,1 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Д. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро О.А.дан 49,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш