Артиқов Одилбек Садуллаевич - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
date_range24.01.2024, 16:46
О. Артиқов 1978 йилда Қўшкўпир туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Қўшкўпир тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи, Шовот тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш