Урганч туман ҳокимлигининг фармойиши юзасидан расмий маълумот берилди.
date_range23.01.2024, 18:44
Жорий йилнинг 23-январ куни “Xorazmliklar” канали орқали “Урганч туман ҳокимлиги кимдан нимани яширмоқчи?” сарлавҳали пост эълон қилинди. Урганч туман адлия бўлими томонидан постда кўрсатилган туман ҳокимининг яширин ҳолатдаги 2023-йил 16-ноябрдаги 199-12-173-Ф/23-сонли фармойиши “Э-қарор” электрон тизими орқали ўрганилганда, ушбу фармойиш билан "Ўзбекистон Республикасининг Буджет кодекси"нинг 73-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг заҳира маблағлари ҳисобидан,
1) 2 нафар фуқароларнинг даволаниши учун 5 млн. 500 минг (беш миллион беш юз минг) сўм тиббиёт бирлашмасига,
2) 1 нафар фуқаронинг даволаниши учун 1 млн (бир миллион) сўм пластик картасига ўтказиб бериш учун туман ҳокимлигига,
3) Урганч-Хива йўлига экилган гул кўчатлари харажатлари учун 10 млн. (ўн миллион) сўм туман ободонлаштириш бошқармасига,
4) 12-ноябр Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни байрами муносабати билан байрам тадбирини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 35 млн. (ўттиз беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлигига,
5) Урганч туман ҳокимлигининг мажилслар залига кондиционер сотиб олиш харажатлари учун 30 млн. (ўттиз миллион) сўм маблағ туман ҳокимлигига ажратилиши белгиланганлиги маълум бўлди.
Ўрганишда, ҳақиқатдан ҳам ушбу фармойишда шахсга доир маълумотлар мавжудлиги сабабли, ҳокимлик томонидан фармойиш “Э-қарор” электрон тизимида асосли яширин ҳолатда ўтказилган.
Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига асосан, жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди, дейилади Урганч туман адлия бўлими хабарида.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш