image

Хоразмда 2023 йилда маданият ва маданий мерос обектларида 450 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

date_range17.01.2024, 00:30

Хоразм вилоят прокуратураси органлари томонидан 2023 йилда мазкур соҳада ўтказилган 26 та текширишлар натижасига кўра, 450 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган, қўпол қонун бузилиши юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилган, ижро интизомини бузган 10 нафар масъул шахс интизомий, 23 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.

⚡️ Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида жойларга 33 та тақдимнома киритилган. Унинг муҳокамаси бўйича 10 нафар масъул шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

?‍♀ Ўтказилган назорат тадбирлари давомида бюджетга етказилган
840 млн. сўмдан ортиқ зарар ихтиёрий қопланиши таъминланган.

⚖ Шунингдек, қонунга зид бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан юқори турувчи ваколатли ташкилотларга 46 та протестлар киритилиб, 28 нафар ходимларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

? Маданий мерос агетлиги ҳузуридаги илмий-эксперт кенгашидан рухсат олинмасдан, ўзбошимчалик билан амалга оширилган 41 та ноқонуний қурилишлар ихтиёрий ҳамда суд қарорлари асосида бартараф этилди. 

⚡️ Мазкур соҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан 12 та тарғибот тадбирлари ўтказилган

Хоразм вилояти прокуратураси