image

Хоразмда 2023 йилда 95 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

date_range11.01.2024, 11:13
2023 йил давомида Хоразм вилоят ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судлари томонидан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида 230 та иш кўрилган, шундан 95 таси қаноатлантирилиб, туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. 109 та ариза рад қилинган, 21 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 5 та ариза кўрмасдан қолдирилган.